14:32 / 03.07.2024
132

Ўзбекистонда қуролга рухсатнома олиш тартибига ўзгартириш киритилди

Ўзбекистонда қуролга рухсатнома олиш тартибига ўзгартириш киритилди
Вазирлар Маҳкамасининг “Қурол муомаласи соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан:
  • юридик ва жисмоний шахслар учун фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, коллекциялаш, қўргазмага қўйиш, республика ҳудудига олиб кириш ва олиб чиқиш, республика ҳудуди орқали транзит қилишга доир рухсатномалар паспортлари;
  • фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқиш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш паспорти тасдиқланмоқда.

Шунингдек, қарор билан тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар томонидан видеоёзувларни мажбурий сақлаш муддати 30 кундан 15 кунга қисқармоқда. Бундан ташқари, эндиликда тунги вақт фаолият юритувчи объектлар рўйхати маҳаллий ҳокимиятларнинг сайтларида жойлаштирилади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2024 йил 2 июлдан кучга кирди.

Ўзбекистонда “Қурол тўғрисидаги” қонун 2019 йил 29 июлда президент томонидан имзоланган. Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолият фақат Ўзбекистон ҳудудида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган юридик шахслар томонидан амалга оширилади. Ўзбекистонда ноқонуний сақланган қуролларни ўз ихтиёри билан ИИВга топширганларга пул мукофоти берилади.

2022 йилда “Прокуратура тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, прокуратура органлари ходимлари хизмат қуроли ва шахсий ҳимоя воситаларини қонунчиликда белгиланган тартибда сақлаш, олиб юриш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги белгиланганди (илгари фақатгина олиб юриши мумкинлиги кўрсатилган).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда қуролга рухсатнома олиш тартибига ўзгартириш киритилди