Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқлар орқали сохта ҳаволаларни жўнатиш орқали фуқароларнинг банк карталаридаги маблағини ўзлаштирган шахс ушланди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида яшовчи 39 ёшли аёл С.Г. ички ишлар органига мурожаат қилиб, банк картасидаги 4 млн 949 минг сўм пул номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини билдирган. Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи 42 ёшли Н.А. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Н.А. интернет фойдаланувчиларига Telegram орқали турли хил мазмунидаги ҳаволаларни жўнатиб, уларни қизиқтиргани, сўнгра банк карта маълумотларини қўлга киритган ҳолда ундаги пулларни ўғирлагани маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан Н.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (қонунга хилоф равишда ахборот тизимига кириб ёки ундан фойдаланиб ўғирлик содир этиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Мазкур турдаги жиноятни содир этганлик учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?