Фарзанд Туркия давлатидан келгач, онасига алиментни тўлаши лозимлигини МИБ ходимлари тушунтиришди.
Мажбурий ижро бюросининг Мирзо Улуғбек туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор Н.М.дан ундирувчи бўлмиш онаси М.А.га фойдасига ҳар ойда қатъий 100 минг сўмдан алимент ундириш ҳақидаги ижро иши келиб тушган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, муқаддам Туркия давлатига чиқиб кетган алимент тўловчи қиздан тўлов ҳужжатларига кўра 8 млн. 300 минг сўм алимент қарздорлиги тўлиқ ундирилган.
Шунингдек, давлат ижрочилари томонидан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида, она меҳри устунлик қилиб, онасини ёлғиз ташлаб кетган қизини кечирди ва улар ярашиб олишди.
Шу боис, онанинг мурожаатига кўра, давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг четга чиқишига солинган тақиқ бекор қилиниб, ижро иши юритуви тамомланди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”