
Фото: Прокуратура департаменти
Самарқанд вилояти Пайариқ туманида фуқарони катта пул эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган шахс ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Департаментнинг Пайариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Х.К. фуқаролар Ш.З. ва Б.Р.нинг ишончига кириб, уларни АҚШга ишга юборишини ваъда қилиб, ҳар биридан 12 000 доллардан олгани ва ушбу пуллар ҳисобидан 4 000 доллар қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар