Фото: “Дарё”
“Надомат” лойиҳасининг навбатдаги суҳбатдоши айни дамда 21-сонли аёллар колониясида жазо муддатини ўтамоқда. У жиноятга қўл ургани сабаб озодликдан маҳрум этилди. Ҳаммаси 15 ёшида кўчадаги ёмон қизларга қўшилиши ва уйдан бутунлай чиқиб кетишидан бошланди. Икки йил ичида ҳаёти остин-устун бўлди.
Маҳкума Жиноят кодексининг 131-моддаси (қўшмачилик ва фоҳишахона сақлаш) билан озодликдан маҳрум этилган. У 16 ёшидан фоҳишалик қилган, қўшмачилик билан шуғулланган.
“Енгил ҳаётни истаб, уйдан чиқиб кетдим”
— Ота-онам мени асраб олган, жуда яхши одамлар. Мен ношукрлик қилдим, енгил ҳаёт ортидан қувиб, осон йўллар билан пул топишни хоҳлардим. Меҳнатга бўйним ёр бермайди, ишлашни ёқтирмасдим. Уйдан чиқиб кетиб, кўчадан дугоналар орттириб, биргаликда ижарада яшай бошладик. Ишим ёш қизларни йигитларга гаплашиб бериш эди ва шу орқали пул топардим. Ҳаром ишдан келган фойда қанча ҳам бўларди, фақат кундалик еб-ичишимга етарди, кайф-сафога совурардим. Бошқа ҳеч қанча пул орттирмадим. Мана энди ёш умримни шу жойда ўтказяпман. Боқиб олган ота-онамда фарзанд бўлмаган, укамни ҳам асраб олишган. Молиявий қийинчилик бўлмаган, улардан доим яхши муносабат кўрганмиз, ўқишимиз, ривожланишимиз тарафдори эди. Барчасига ўзим сабабчиман, — дейди маҳкума.
“Никоҳли фарзандманми, билмайман. Ўзим ҳам 15 ёшимда зўрландим”
— Туққан онам мени туғуруқхонада ташлаб кетган экан. Никоҳли фарзандманми, йўқми, билмайман. Тарбияси оғир деб, 14 ёшимда Қўқондаги болалар колониясига юборишган. Ўша ерда маълумотларим кўтарилганда, туққан онамни топиб, мен ҳақимда хабар беришган. Чиққанимдан кейин онам билан бир ой яшадик, лекин бир-биримизни тушунолмадик. Яна иккинчи ота-онамникига қайтдим. У онам оғир иш қилдирмасди, фақат ўқи дерди. Ёшим 15 га етганда бир дугонамнинг таклифи билан тунги клубга бордик, у мени очиқ-сочиқ кийинтирди. Ўшанда биринчи марта спиртли ичимлик ичдим, ҳушим ўзимда эмасди. Бир эркак зўрлади. Шу кундан бошлаб ҳаётим барбод бўлди, — дейди маҳкума.
“Қилган ишларимдан пушаймон эмасдим”
— Бир аёл ёрдами билан 16 ёшимда Москвага кетдим. Йўл харажатларига ёрдам бериб, у ерда болаларига энагалик қилишимни айтди. Кейин ҳужжатларингни расмийлаштириб бераман деб, паспортимни олди. Шу билан қайтариб бермади — мени сотиб юборди. Саккиз ой фоҳишалик қилдим. Бир ўзбек инсоннинг ёрдами билан Ўзбекистонга қайтдим, вақтинчалик паспорт қилиб берди. Шундан кейин ҳам қилган ишларимдан пушаймон бўлмай, яна шу ишларимда давом этдим. Ижарага уй олиб, тунги клубда официантлик қилдим. Фоҳишалик қиладиган дугоналарим қўшмачилик билан шуғуллансам осон даромад келишини айтишди, — дейди маҳкума.
“Оқ либос кийиш армон бўлди”
— Ҳеч кимнинг устидан шикоят қилиб ариза ёзмаганман, чунки ҳамма айб ўзимдалигини биламан. Асраб олган ота-онамнинг гапига қулоқ солмай, жеркиб, уришиб ташлардим. Шу ерда ўтириб, хатоларимни англаб етяпман, барча ишим учун онамдан кечирим сўрайман. Оқ либос киёлмадим, кўп нарса армон бўлиб қолди. Биламан, энди кеч, — дейди маҳкума. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”