Кадр: Telegram
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси машина ичига сув тўлдириб ҳаракатланган ҳайдовчи ҳолати юзасидан маълумот берди.
Ижтимоий тармоқларда Nexia-3 ҳайдовчиси транспорт воситасини целлофан пакет билан ўраб, ичига сув тўлдириб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Олиб борилган ўрганиш ишлари натижасида аниқланишича, мазкур ҳолат 30 июнь куни рўй берган. Ҳайдовчи транспорт воситасини бошқарганда одоб-ахлоқ қоидаларини бузгани, транспорт воситаси салонини целлофан пакет билан ўраб, ичига сув тўлдириб ҳаракатлангани аниқланган.
“Шеригим билан машина ичига сув тўлдириб ҳаракатланганимизнинг видеосини Instagram саҳифамизга қўйгандим. Видеони кимдир тарқатиб юборибди, қонунбузарлик ҳолати борлигини билмагандик. Инспектор ходимлари чақиртириб, тушунтириш ишларини олиб борди. Бу ҳолатни тавсия қилмайман ва узр сўрайман”, дейди ҳайдовчи. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”