Кадр: Telegram
ДХХ ходимлари томонидан прокуратура ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар фош этилди.
Сирдарё вилоятида фаолият юритувчи, махсус техникалар билан хизмат кўрсатишга ихтисослашган МЧЖ раҳбари 2021 йилда кўп функцияли бурғилаш ускунаси олиб келиш мақсадида Хитой давлати компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси орқали шартнома тузган ҳамда банкдан олган 1 миллион 71 минг доллар миқдоридаги кредит маблағини ушбу компаниянинг ҳисоб рақамига ўтказиб берган.
Аммо шартнома талабларига зид равишда Хитойдан кўп функцияли ўрнига, бир функцияли бурғилаш ускунаси юборилган. Натижада, прокуратура органлари томонидан хорижий компаниянинг Ўзбекистондаги вакилларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, Жиззах вилояти ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Жиноят иши доирасида ўтказилган экспертизада мазкур ускуна кўп функцияли экани тўғрисида хулоса берилган. Бундан норози бўлган тадбиркорга эса Тошкент шаҳрида яшовчи 55 ёшли шахс ўзининг мансабдор танишлари орқали ускунанинг бир функцияли экани тўғрисида қайта экспертиза тайинлатиш бўйича терговчининг қарорини чиқартириб, экспертиза хулосасини унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб беришни таклиф этади ва эвазига 155 минг доллар сўрайди.
Аммо у 105 минг долларни олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланган. Терговга қадар текширув давомида, мазкур шахс ушбу масалани Тошкент шаҳар прокуратурасининг маъмурий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бўлими катта прокурори ҳамда унинг воситачиси бўлган, Тошкент шаҳридаги суғурта маркази раҳбари орқали ҳал қилиши кераклиги маълум бўлиб, улар ҳам процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Бош прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Сурхондарё вилояти прокуратурасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими катта прокурори вилоятдаги фермер хўжаликларига тегишли бўлган 280 гектар ер майдонига томчилатиб суғориш технологиясини ўрнатиш бўйича маҳаллий МЧЖ раҳбарига буюртмачи фермер хўжаликлар топишда ва улар билан шартномалар тузишда ҳамда МЧЖнинг хизмати учун банкдан пул маблағлари ажратилишида ёрдам берганини рўкач қилиб, 28 минг доллар талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, катта прокурор олдиндан 10 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг “Халқлар дўстлиги” санъат саройи ёнғинга қарши профилактикаси катта инспектори Юнусобод туманида янги қурилган нотурар бинога ўрнатилган ёнғин хавфсизлик тизимларини қабул қилишда ва бинонинг фойдаланишга топширилиши бўйича ижобий хулоса берилишида ваколатли ҳамкасби орқали кўмаклашиш эвазига 12 минг доллар талаб қилиб, аввалроқ 3 минг доллар олган.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Шахсий хавфсизлик бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у 2,9 минг долларни ўзининг ҳамкасбига берган вақтида ушланган.
Ҳозирда катта инспекторга нисбатан прокуратура органлари томонидан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гаров эҳтиёт чораси қўлланилди.
Бундан олдин Бухорода адвокат 100 минг доллар олаётганида қўлга тушгани, Самарқандда Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори 600 доллар пора билан ушлангани тўғрисида хабар берилганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”