
Фото: Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан олдиндан кузатувга олинган фуқаро ўз автомашинасида “шартли харидор”га 120 шишада жами 60 литр “Қаратау” ёзувли қўлбола усулда тайёрланган ароқларни сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.
Тадбир давом эттирилиб, мазкур фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, 240 дона шишада жами 140 литр “Қаратау” ёзувли қўлбола усулда тайёрланган, қалбаки акциз маркалари билан қадоқланган алкоголь маҳсулотлари сақлаб келинаётгани фош этилган.
Ўтказилган худди шундай яна бир тезкор тадбир давомида Нукус шаҳри ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро Ж.К.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ушбу хонадондан ҳам инсон ҳаёти учун хавфли бўлган алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётгани фош этилган.
Мазкур хонадонда 75,5 литр сифатсиз ароқ маҳсулоти сақлаб келинаётган бўлса, хонадон эгасининг шахсий автотранспорт воситасида ўз харидорларини заҳарлашга ошиқаётган 144 дона шишада 72 литр сифатсиз ароқ маҳсулотлари борлиги аниқланган.
Ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.