14:07 / 07.07.2024
116

Тошкентда 16 ёшли йигит Malibu’да пиёдани уриб кетди

Тошкентда 16 ёшли йигит Malibu’да пиёдани уриб кетди
Фото: Видеодан кадр
Тошкентнинг Учтепа туманида 16 ёшли йигит Malibu’да пиёдани уриб кетди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Пойтахт ЙҲХБ матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 27 июнь куни соат 20:10 ларда ТҲАЙ кўчаси “Кўркам обод” МФЙ Миллий гвардия биноси қаршисида содир бўлган.

16 ёшли йигит А.Х. Malibu-2 автомашинасини катта тезликда бошқариб кетаётиб, йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 39 ёшли эркакни уриб юборган. Тан жароҳатлари олган пиёда шифохонага ётқизилган.

Malibu-2 ни бошқарган йигит Учтепа туманидаги 312-мактабнинг 10-синф ўқувчиси бўлиб, ҳодиса вақтида автомобилда яна уч нафар тенгдоши бўлган. Улар юқори тезликда ва светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 16 ёшли йигит Malibu’да пиёдани уриб кетди