163
Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб одамларнинг пулларини ўзлаштириб келган шахс ушланди
Фото: Shutterstock
Тошкентда интернет орқали сохта ҳавола жўнатиб одамларнинг пулларини ўзлаштириб келган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Тошкент шаҳрида яшовчи 39 ёшли аёл С.Г. ИИБга мурожаат қилиб, банк картасидан 4 млн 949 минг сўм пули номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи 42 ёшли Н.А. содир этгани аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Н.А. интернет фойдаланувчиларига Telegram’дан турли ҳавола жўнатиб, одамларнинг банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали уларда сақланган пулларни ўғирлаб келаётгани маълум бўлган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Н.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Қонунга мувофиқ, Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "б" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?