11:55 / 08.07.2024
197

Тошкент вилоятида 156 км тезликда ҳаракатланган аёлга чора кўрилди

Тошкент вилоятида 156 км тезликда ҳаракатланган аёлга чора кўрилди
Кадр: Telegram
Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси транспорт воситасини соатига 156 километр тезликда бошқарган аёлга чора кўрди.

Ижтимоий тармоқлар Equinox машинасини Ангрен шаҳри “Гурум” маҳалласи кўчаларида соатига 156 километр тезликда бошқарган ва ҳолатни видеога олиб Instagram’даги саҳифасига жойлаган аёл видеоси тарқалди.

Қайд этилишича, ЙҲХБ ходимлари томонидан Equinox машинаси ва уни жуда катта тезликда бошқарган аёл топилган. Унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома тузилган.

Машинани ижарага олган аёл уни аҳоли пунктларида соатига 156 километр тезликда бошқариш мумкин эмаслигини билмаслигини таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида 156 км тезликда ҳаракатланган аёлга чора кўрилди