Тошкент шаҳрида ёши катта аёлга шилқимлик қилган эркак маъмурий қамоқ жазосига тортилди. Kun.uz суд ҳужжати билан танишди.
Суд қарорида келтирилишича, 1969 йилда туғилган Р.С. 2024 йилнинг 4 июл куни Мирзо Улуғбек тумани, Жасорат маҳалласидаги кўп қаватли уйлардан бирида яшовчи 80 ёшли аёлдан уйининг ҳожатхонасидан фойдаланиб олишни илтимос қилган. Аёл хўп дея уни уйига киритган. Бироқ эркак ҳожатхонадан фойдаланмасдан, кийимларини ечиб, аёлга шаҳвоний шилқимлик ҳаракатларини қилган.
Судда сўралган эркак айбига иқрор бўлиб, келгусида бу каби ҳолатни бошқа такрорламасликни айтган ҳамда суддан ўзига нисбатан енгиллик беришни сўраган.
Жабрланувчи аёл эса судда 80 ёшда эканлигини, ҳожатхонасидан фойдаланишга рухсат сўраб уйига кирган эркак унга шилқимлик қилганини билдирган. Аёл ўз кўрсатмасида эркакка ўғли келиб қолмасдан уйдан чиқиб кетишини айтганини, аммо у чиқиб кетмаганлигини, сўнгра қўшниларини чақириб, ички ишлар органига хабар берганлигини маълум қилган. У ҳуқуқбузарни кечирмаслигини ва қонуний чора кўришни сўраган.
Жиноят ишлари бўйича Мирзу Улуғбек туман судининг 2024 йил 5 июлдаги қарори билан Р.С. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддасида (шаҳвоний шилқимлик) ҳамда 194-моддасининг 1-қисмида (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилган. Унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”