Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Наманганда ноёб қиличлар ва Абу Наср Форобий қаламига мансуб нодир китоб топилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси мажмуасидаги бебаҳо экспонатлар сони яна ўнтага ортган.
Мутахассислар томонидан XI асрга оидлиги айтилаётган қилич жангдан чиққан холатда сақланган. У қаттиқ пўлатдан Ахсикент темирчилари томонидан ясалган. Дунё пўлат маркази сифатида тан олинган Ахсикентнинг юмшоқ ва қаттиқ пўлати машҳур. Унинг яратилиши эса ҳозиргача сир.
Иккинчи қилич эса XIV асрга оид бўлиб, уни Амир Темурнинг хос аскарлари ишлатишган.
Топилган Бақтрия тангаси 475-600 йилларга, Хитой тангаси эса XIX асрга оид. Учта нодир китоб илм-маърифатга, фалсафа ва тарихга оид бўлиб, уларда ноёб илм битилган.
- Танганинг ўнг томонидаги 2 иероглиф: Каши / Каши 喀什 - Қашқар. Чап томонидаги 2 иероглиф : сан / сан 参 - ва жир / жин 金 – олтин, деб ёзилган. Танганинг тепа қисмидаги 1 иероглиф: гуанг / гуанг 光- ёруғлик маъносини беради Паст қисмидаги 1 иероглиф: юан / юан 圓 юмалоқ, яъни доира деган маънони беради. Танганинн ўртасидаги тешилган жойидаги иероглифни ўқиш қийин. Бироқ, у шюй 緒 иероглифини билдиряпти. Чунки Гаунгшюй / Guangxu 光緒 номига ўхшаяпти. У 1875 -1908 йилларда Хитойни бошқарган, - дейди тарихчи олим Шерали Қўлдошев. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”