102
Япония ва Туркия ҳамкорлигида Самарқандда 300 млн долларлик кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилади
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Соғлиқни сақлаш вазирлигида Япония ва Туркия делегациялари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяров, Япониянинг Sojitz корпорацияси бош ижрочи директори Масаёши Фужимото, Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) президенти Тадаши Маеда, Туркиянинг Rönesans International компанияси бош директори Каан Кемал Экермен иштирок этди.
ССВ матбуот хизмати хабар беришича, ушбу учрашув жорий йилнинг 17-21 июн кунлари вазир ўринбосари Ф.Тошпўлатов бошчилигидаги делегациянинг Японияга ташрифи доирасида эришилган келишувларнинг мантиқий давоми ҳисобланади.
Мулоқот давомида бугунги кунда Япония ва Туркия билан мамлакатимизда тиббиёт муассасаларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш, кадрлар тайёрлаш каби йўналишларда қатор лойиҳалар амалга оширилаётгани қайд этилган.
Ушбу давлатларнинг бир қанча тиббиёт олийгоҳлари билан ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилиб, қўшма таълим дастурлари асосида биргаликда бўлажак тиббиёт мутахассислари тайёрланмоқда.
Қолаверса, айни пайтда ушбу мамлакатларнинг нуфузли компаниялари билан инвестициявий, давлат-хусусий шериклик ҳамда грант лойиҳалари устида иш олиб борилмоқда.
«Меҳмонлар юртимизда соғлиқни сақлаш соҳасида хорижий инвесторлар ва хусусий сектор вакиллари учун кенг имконият ҳамда қулайликлар яратилганини қайд этди.
Дарҳақиқат, тиббиёт соҳасида яратилган соғлом рақобат муҳити туфайли аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва қамрови ошиб бормоқда. Хусусан, сўнгги 8 йилда мамлакатимизда хусусий шифохоналар 2,7 баробарга кўпайиб, уларнинг сони 8 800 тага етди ва бу кўрсаткич ҳар йили ўртача 500-600 тага ортяпти», дейилади вазирлик хабарида.
Учрашувда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Япониянинг Sojitz корпорацияси ва Туркиянинг Rönesans компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Унга кўра, Самарқанд вилояти аҳолисига тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш мақсадида давлат-хусусий шериклик асосида Самарқанд шаҳрида 800 ўринли кўп тармоқли тиббиёт марказини ташкил этиш бўйича қиймати 300 миллион доллар бўлган лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган. Мазкур клиникани қуриш ишлари 2025 йилда бошланиши режалаштирилган.
Шунингдек, томонлар кейинчалик лойиҳа доирасида ушбу клиника негизида биргаликда тиббий кадрлар таёрлашга ҳам келишиб олди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”