11:45 / 10.07.2024
81

Сирдарёда “Камаз” юк машинаси ёниб кетди

Сирдарёда “Камаз” юк машинаси ёниб кетди
Фото: ФВБ
Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида “Камаз” юк машинаси ёниб кетган. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 9 июл куни содир бўлган.

Шу куни соат 22:08 да М-39 Тошкент-Термиз автомобил йўлининг Мирзаобод тумани “Оқолтин” МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмида ҳаракатланаётган “Камаз” юк машинасида ёнғин содир бўлган.

Оқибатда, юк машинасининг салон қисми, 4 та баллони ҳамда кузови қисман ёнган. Кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 22:36 да ўчирилган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Қайд этилишича, ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган.

Барча ҳайдовчилардан, автомашиналарини ўз вақтида техник кўрикдан ўтказишларини ва йўл-ҳаракати қоидаларига риоя қилишларини сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёда “Камаз” юк машинаси ёниб кетди