Талабга жавоб бермайдиган, битирувчиларининг 5-10 фоизигина иш билан таъминланган давлат олийгоҳлари ёпилиши мумкин. Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов бу асосан олийгоҳларнинг вилоятлардаги филиалларига тегишли эканини маълум қилди.
Ҳозир фақат хусусий эмас, давлат ОТМлари ҳам текширувдан ўтказиляпти, уларнинг талабга жавоб бермайдиган 20 таси ёпилиш арафасида турибди, деб маълум қилди Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов “Лолазор” лойиҳасидаги суҳбат давомида.
“Иқтисодиёт университетида ишлаганимда педагогика йўналишимиз талабга жавоб бермагани учун ёпилган. Жаҳон иқтисодиёти билан боғлиқ бир йўналишимиз ҳам ёпилган. Шунинг учун энди хусусийлар бўлганда ҳам қайсидир йўналишлари ҳам ёпилиши мумкин, худди давлатникидек. Давлат олий таълим муассасаларида айрим жойларда 2-3 сменада ўқиётганлар ҳам бор. Бу асосан педагогика йўналишида”, – деди вазир.
Шу билан бирга, Шарипов талабга жавоб бермайдиган 20 та университет ёпилиш арафасида экани, бунга битирувчиларининг 5-10 фоизигина иш билан таълимлангани сабаб эканини айтиб ўтган.
“У университетнинг ўқувчиларига талаб йўқ. Нима қиламиз уни ушлаб, шунча бино, ўқитувчига харажат бўляпти. Масалан, техника йўналишида 6 миллион сўм контракт тўлаяпти, лекин камида 20 миллион сўм харажати бор. Бу кўпроқ вилоятлардаги майда-чуйда филиалларимизга боғлиқ”, – деган олий таълим вазири. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”