2024-2025-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари 14 июлдан бошланади. Бу ҳақда Билимларни баҳолаш агентлиги маълумот берди.
Тест синовлари кунига 2 сменада ташкил этилади. 1-смена соат 08:00 да, 2-смена 15:00 да бошланади. Абитуриентлардан тест синовлари бошланишидан камида бир ярим соат олдин белгиланган ҳудудга етиб келишлари талаб этилади.
Тест синовларида иштирок этиш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга «Абитуриент рухсатномаси» my.uzbmb.uz сайти орқали берилмоқда.
Тест синовлари бошланишига саноқли кунлар қолганлиги боис абитуриентлардан ўзларига тегишли «Абитуриент рухсатномаси»ни юклаб олишларини ҳамда чоп этиб қўйишларини сўралади.
Абитуриентлар рухсатномада белгиланган манзилдаги бинода, кўрсатилган санада ва сменада тест синовларида иштирок этади. Абитуриентларга бошқа ҳудуд, кун ва сменада тест синовларида иштирок этишга рухсат этилмайди.
Абитуриентлар тест синовига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келишлари лозим.
Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”