09:47 / 11.07.2024
227

Қашқадарёда 14 ёшли қизни жинсий қулликда сақлаган аёл 7,5 йилга қамалди

Қашқадарёда 14 ёшли қизни жинсий қулликда сақлаган аёл 7,5 йилга қамалди
Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманида вояга етмаган қизни зўрлик ва таҳдид орқали жинсий қулликда сақлаб келган аёлга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

Маълум қилинишича, жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман судида 2009 йилда туғилган қизга нисбатан содир этилган жинсий жиноятлар юзасидан ёпиқ тарздаги суд муҳокамаси бўлиб ўтган.

Суднинг 2024 йил 8 апрелдаги ҳукми билан судланувчи Н.А. (аёл) Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисмининг “а, г” бандлари (одам савдоси) ҳамда 127- моддасининг 3-қисмида (вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилган. Унга 7 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жаоси берилган.

Судланувчилар А.Ф. (эркак) ва Ш.У. (эркак) Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисмининг “а” банди (номусга тегиш), 135-моддаси 3-қисмининг “а, г” бандлари (одам савдоси) ҳамда 127-моддасининг 3-қисми билан айбли деб топилиб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Мазкур ҳукм юзасидан судланувчилар томонидан апелляция тартибида шикоят берилган. Аммо Қашқадарё вилояти суди апелляция тартибида мазкур шикоятларни кўриб чиққан ва биринчи инстанция суди ҳукмини ўзгаришсиз қолдирган.

Қўшимча қилинишича, бу тоифадаги жиноятлар учун жавобгарликнинг янги тартибига биноан мазкур ҳукм бўйича маҳкумларга нисбатан жазони юмшатиш чораси қўлланилмайди ва жазо тўлиқ ўталади. Вояга етмаган жабрланувчи Ч.Т.га жиноят иши юритуви давомида ва ҳозирда Болалар омбудсмани ва тегишли ташкилотлар томонидан зарур бўлган барча ижтимоий ҳуқуқий ва психологик кўмак кўрсатилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда 14 ёшли қизни жинсий қулликда сақлаган аёл 7,5 йилга қамалди