12:16 / 11.07.2024
211

Қарорлар ижроси: металл тўсиқлар мажбурий тартибда олдирилди

Қарорлар ижроси: металл тўсиқлар мажбурий тартибда олдирилди
Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими иш юритувидаги номулкий тусдаги ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида тегишли чора-тадбирлар кўриб келинмоқда. Куни кеча олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатларидан сўнг яна бир мана шундай тоифадаги ҳужжат таъминланди.

Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан даъвогар Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси манфаати юзасидан жавобгар М.Т томонидан 1 500 кв.метр ер майдонига ўзбошимчалик билан ўрнатилган металл тўсиқларни буздириш белгиланган.

Мазкур ҳужжат Бюронинг Наманган шаҳар бўлими иш юритувига олинган. Ҳужжат ижросини таъминлаш борасида ҳаракатлар олиб борилган. Яъни, тарафларга ихтиёрий муддат берилган. Бироқ, мажбурият бажарилмагач, ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Жорий йилнинг 10 июль куни тайинланган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга суд қарорлари ижросини ихтиёрий бажариш аввало ўзи учун фойдали бўлиши, ортиқча молиявий санкция, жарима ва оворагарчиликнинг олдини олиниши, қарорларни бажармаса маъмурий ҳамда жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Шундан сўнг тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида суд қарори ижросига киришилди. Қарийб 7 соат давом этган мажбурий ижро ҳаракатларидан сўнг металл тўсиқлар олиб ташланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарорлар ижроси: металл тўсиқлар мажбурий тартибда олдирилди