
2024/2025 ўқув йилида иккинчи ва ундан кейинги таълим учун талабгорларни онлайн рўйхатдан ўтказиш бошланади, Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди. Талабгорлар my.edu.uz орқали жорий йилнинг 10 августигача ҳужжат топширишлари мумкин.
Номзодлардан онлайн платформага қуйидаги маълумотларни киритишлари талаб қилинади.
– ўзининг паспорт маълумотлари, ЖШШИР маълумоти ҳақида ахборот;
– диплом ва унинг иловасининг электрон нусхаси;
– ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаси ва таълим йўналиши.
Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Маълумот учун, иккинчи ва ундан кейинги олий таълим бўйича қабул параметрлари олий таълим муассасасининг илмий-педагогик салоҳияти ва моддий-техник базаси ҳисобга олинган ҳолда олий таълим муассасаси кенгаши томонидан белгиланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар