13:51 / 11.07.2024
463

«Вагнер» сафига ёлланган ўзбекистонликка Тошкентда ҳукм ўқилди

«Вагнер» сафига ёлланган ўзбекистонликка Тошкентда ҳукм ўқилди
Алексей Куденко/РИА «Новости»
2019 йил декабр ойида ишлаш мақсадида Россияга борган Шавкат Йўлдошев Москва шаҳридалигида гиёҳвандлик воситалари олди-сотдиси билан шуғулланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинади.

2021 йил сентябрида Калуга области Обнинск шаҳар суди томонидан Россия Федерацияси жиноят кодексининг 228-1-моддаси 4-қисми «а,г» бандлари билан айбли деб топилиб, 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинади.

Ш.Йўлдошев жазони ўташ даврида Россия ҳарбийлари таклифига кўра, 2022 йил октябрдан 2023 йил 22 апрелга қадар «Вагнер» хусусий ширкатида 6 ой хизмат қилиб, ушбу хизмати эвазига муқаддам суд ҳукмига кўра, тайинланган жазонинг ўталмай қолган қисмидан озод қилинган ва 950 минг рубл миқдорида пул мукофоти ҳамда РФнинг «За отвагу» кўкрак нишони билан тақдирланган.

У Россия фуқаролигини ололмагач, 2023 йил август ойида Ўзбекистонга қайтиб келганида терговга тортилади.

Жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг шу йил 30 майдаги ҳукми билан Ш.Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси ЖК 154-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилади ва 2 (икки) йил 6 (олти) ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланади.

Судланувчи судда берган кўрсатмаларида Украинанинг Луҳанск области ҳудудида бўлиб, ҳарбий истеҳкомлар (блиндаж) қуришда иштирок этгани, «Вагнер» ташкилотининг ҳарбий ҳаракатларида иштирок этмаганини айтган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Вагнер» сафига ёлланган ўзбекистонликка Тошкентда ҳукм ўқилди