Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи давомида инвесторлар билан учрашиб, вилоятда амалга оширилиши режалаштирилган янги лойиҳалар билан танишди.
Маълум қилинишича, кейинги 7 йилда Фарғона вилоятига қарийб 77 триллион сўмлик инвестициялар жалб этилган. Уларнинг натижасида 116 мингта иш ўрни ва 4,5 миллиард долларлик экспорт имконияти яратилган. Бу йил вилоятда 1,3 миллиард долларлик мингдан ортиқ лойиҳа амалга оширилмоқда.
Энди Фарғона вилоятида хорижий инвестор ва маҳаллий тадбиркорлар томонидан умумий қиймати 7 миллиард доллардан зиёд 132 та лойиҳа шакллантирилган. Шундан 2,1 миллиард долларлик 25 таси давлат раҳбарига тақдимот қилинди.
Лойиҳаларга Австрия, АҚШ, Хитой, Россия, Туркия, Германия, Саудия Арабистони, Қувайт, Япония ва Озарбайжон каби мамлакатлар компаниялари инвестиция киритмоқда. Улар тўқимачилик, озиқ-овқат, тиббиёт, электротехника, қурилиш материаллари, хизмат кўрсатиш ва бошқа тармоқларни қамраб олган.
Масалан, Хитой инвесторлари билан ҳамкорликда Учкўприк туманида қиймати 50 миллион долларга керамик плиталар ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида 500 нафар янги иш ўрни яратилади. Қува туманида Саудия Арабистони инвесторлари билан биргаликда иситиш ва совутиш тизимлари эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Қиймати 50 миллион долларлик ушбу лойиҳа якунлангач, 350 кишининг бандлиги таъминланади.
Мазкур 132 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида 23 мингдан ортиқ аҳоли иш билан таъминланади.
Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга лойиҳаларнинг ҳуқуқий-ташкилий асосларини тезлаштириш, инвесторлар учун барча шаротларни таъминлаш бўйича қўшимча кўрсатмалар берди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”