Фото: Прокуратура департаменти
Хоразм вилоятида ижодий (касбий) имтиҳондан ўтказиб қўйишни ваъда қилган декан ушланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Унга кўра, ҳолат департаментнинг Хива шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Урганч давлат университети факультет декани С.К. фуқаро З.Ў.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ушбу университетда ўтказиладиган ижодий (касбий) имтиҳондан ўтишига амалий ёрдам бериши эвазига 2 600 АҚШ доллари ва 2,5 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”