00:56 / 13.07.2024
186

Ишдан бўшатилган маҳалла раиси лавозимига тикланди

Ишдан бўшатилган маҳалла раиси лавозимига тикланди
Аввало шуни қайд этиш керакки, Жамиятимизда, ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга экани мустаҳкамлаб қўйилган.

Фуқароларимизнинг конституциявий ҳуқуқлари амалдаги меҳнат қонунчилигида ҳам ўз ифодасини топган бўлиб, қонунга кўра ҳеч ким асоссиз равишда ишдан бўшатилиши мумкин эмас.

Аммо шунга қарамай, кундалик ҳаётда меҳнат билан боғлиқ низолар ҳам учраб турибди.

Бюронинг Сайхунобод туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг ижро варақасига асосан фуқаро Ш.Д.ни Сайхунобод туманидаги маҳаллалардан бирига раис лавозимига ишга тиклаш юзасидан ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Сайхунобод туман бўлими томонидан фуқаро Ш.Д. маҳалла раиси лавозимига ишга тикланиб, ижро иши тамомланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ишдан бўшатилган маҳалла раиси лавозимига тикланди