
Пойтахт кўчаларида қўпол қоидабузарлик содир этган автобус ҳайдовчилари қора рўйхатга киритилмоқда, деб хабар берди «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати.
Жорий йилнинг 8 июл куни 67 ва 18-сонли автобуслар йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ушбу ҳолат «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқарув раиси, Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи ва масъул ходимлар иштирокида танқидий муҳокама қилиниб, йўловчилар ҳаётини хавф остига қўйгани, ўз хизмат вазифасини суистеъмол қилиб қўпол қоидабузарликни амалга оширгани учун ушбу ҳайдовчилар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди, дейилади хабарда.
Маълумот берилишича, қўпол қоидабузарлик содир этгани учун меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳайдовчиларнинг электрон базаси, яъни, «Қора рўйхат» жорий этилган бўлиб, унга кўра, ушбу ҳайдовчилар автобус саройи филиалларига қайта ишга олинмасликлари қатъий белгиланган. Ҳозирда ушбу рўйхатга киритилган ҳайдовчилар сони 197 нафарни ташкил этмоқда. 18-сонли автобус ҳайдовчиси ҳам содир этган қоидабузарлиги учун ушбу рўйхатга киритилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар