19:06 / 13.07.2024
170

Мирободдаги Тарас Шевченко кўчаси гастрономик кўчага айлантирилади

Мирободдаги Тарас Шевченко кўчаси гастрономик кўчага айлантирилади
Фото: Миробод тумани ҳокимлиги
Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги Тарас Шевченко кўчаси гастрономик кўчага айлантирилади. Бу ҳақда Миробод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 15 июлдан Тарас Шевченко кўчасини гастрономик кўчага айлантириш бўйича кенг кўламли бунёдкорлик ишлари бошланади. Шу муносабат билан туман ҳокими Анвар Сайфутдинов кўчада фаолият юритувчи тадбиркорлик субектлари билан очиқ мулоқот ўтказган.

Ҳоким учрашувда Ҳукумат қарори билан пойтахт кўчаларида жозибадор ва серқатнов туризм ҳамда хизмат кўрсатиш инфратузилмасини яратиш мақсадида 24/7 режимда ишловчи кўнгилочар кўча ташкил этиш белгиланганлиги ҳақида маълум қилган. Унга кўра, ушбу туристик кўчанинг ишга туширилиши тадбиркорларнинг даромад манбаи ошишига хизмат қилади.

Бунёдкорлик ишлари давомида Тарас Шевченко кўчасида ёритиш устунлари, ўриндиқлар ва чиқинди урналари ҳамда суғориш тизимларини ўрнатиш, дарахт кўчатлари ўтқазиш кўзда тутилган.

Шунингдек, бу ерда аудио мусиқа тизимини ташкил этиш, декоратив арка ва устунлар, фотозоналар учун декоратив элементлар ўрнатиш, пиёдалар ва вело-йўлаклар, болалар ўйингоҳи, кўргазмали саҳна барпо этиш ҳам режалаштирилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мирободдаги Тарас Шевченко кўчаси гастрономик кўчага айлантирилади