10:06 / 14.07.2024
112

Наманганда 2,3 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган корхона раҳбари қўлга олинди

Наманганда 2,3 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган корхона раҳбари қўлга олинди
Фото: Бош прокуратура
Прокуратура ходимлари томонидан Наманган вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида кўп миқдорда электр энергиясини ўғирлаб ишлатган корхона раҳбари ушланди.

Маълум қилинишича, Наманган вилояти, Норин туманидаги “B.M.F.” МЧЖ норасмий раҳбари Ш.У. жамиятга қарашли ғишт ишлаб чиқариш корхонасидаги ускуналарни тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, 2 млрд 365 млн сўмлик 2 млн 128 минг кВт соат электр энергиясини ўғирлаган.



Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан “B.M.F.” МЧЖ норасмий раҳбари Ш.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси, 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда 2,3 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаган корхона раҳбари қўлга олинди