19:11 / 15.07.2024
457

Қишлоқликларни «жирканч маҳлуқот» деб атаган қиз жаримага тортилди

Қишлоқликларни «жирканч маҳлуқот» деб атаган қиз жаримага тортилди
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда қишлоқликларни ҳақорат қилган қизнинг видеолавҳаси тарқалди. У қишлоқликларни жирканч маҳлуқот деб атаган.

Қишлоқликлар одам эмас. Улар жирканч маҳлуқот. Тошкентга келиб олиб, ақлли тутишади. Шунақа ёмон кўриб кетаман. Қишлоқи бўлиб туғилган улар, йиғлаши керак”, деган у.

Ҳуқуқбузар қизга нисбатан суд иши бўлиб ўтди. У судда қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, ҳақорат фақатгина бир шахсга қаратилганлигини маълум қилган.

Бу воқеа 2023 йил октябр ойларида бўлган. Битта шахс онамни ҳақорат қилган, шахсиятимга теккан. Шунинг учун бу сўзларни ижтимоий тармоқдаги саҳифамда тўғридан-тўғри эфир вақтида ўша шахсга нисбатан айтганман. Бу учун тегишли жойларда жавоб бериб бўлганман. Эски видеони кесиб, бўрттирма сўзлар билан тарқатиб юборишди”, дея таъкидлаган у судда.

Суд қарори билан қиз Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасида (Ҳақорат қилиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилган. Унга нисбатан БҲМнинг 20 баравари миқдорида (6,8 млн сўм) жарима жазоси тайинланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қишлоқликларни «жирканч маҳлуқот» деб атаган қиз жаримага тортилди