13:04 / 16.07.2024
79

Тошкентда “Файзиобод ГАИ” ҳудудида иссиқ сув қувури ёрилиб кетди

Тошкентда “Файзиобод ГАИ” ҳудудида иссиқ сув қувури ёрилиб кетди
Кадр: Telegram
Миробод тумани ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган иссиқ сув қувурида авария юз бергани тасвирланган видео юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида иссиқлик тармоқларини гидравлик синовдан ўтказиш ишлари давом этмоқда. Айни ҳолат гидравлик синов вақтида “Файзиобод ГАИ” ҳудудида рўй берган ва шу жойнинг ўзида барча чоралар кўрилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

20 июндан 2 августгача Тошкент шаҳрида иссиқлик тармоқларининг гидравлик синовлари (механик куч ва зичлик учун юқори босим остида иссиқлик тармоқларининг синовлари) ўтказилади. Синовлар давомида иссиқлик тармоқлари қувурларининг шикастланиши, иссиқ сув йўллар ва йўлакларга чиқиши мумкин.

Носозликлар аниқланган тақдирда (78) 129-01-85 телефон рақами орқали маълум қилиш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда “Файзиобод ГАИ” ҳудудида иссиқ сув қувури ёрилиб кетди