Ўзбекистон Бош прокуратураси мансабдор шахсларнинг 2024 йилнинг биринчи ярмидаги жиноятчилиги таҳлилини эълон қилди.
Унга кўра, 6 ойда 2525 та жиноят иши бўйича 2389 нафар мансабдор жиноий жавобгарликка тортилган. 2023 йилнинг шу даврида эса 1804 та жиноят иши бўйича 1778 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилган.
Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
2024 йилнинг январь—июнь ойларида жиноий жавобгарликка тортилган мансабдорларнинг 23 нафари республика миқёсидаги ходимлар, 223 нафари вилоят миқёсидаги ходимлар, 2143 нафари туман (шаҳар) миқёсидаги ходимлар бўлган.
Ўтган йилги кўрсаткич билан таққослаганда, республика миқёсидаги ходимларнинг жиноий жавобгарликка тортилиши ҳолатлари кўпайган. 2023 йил биринчи ярмида шундай ходимларнинг 14 нафари жазоланган.
Уларнинг қилмиши ортидан 2024 йил олти ойида 1 триллион 466 миллиард сўм миқдорида зарар етказилган, шундан 83 фоизи ундирилган (1 триллион 218 миллиард сўм).
Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
Жавобгарликка тортилган мансабдорлар энг кўпи — 1467 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш жиноятини содир этган. Ундан кейинги ўринда пора олди-бердиси, унда воситачилик қилиш жинояти — 158 нафар. Фирибгарлик жинояти эса учинчи ўринда — 191 нафар.
104 нафари мансаб ваколатини суиистеъмол қилган, 30 нафари ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиққан, 48 нафари мансаб сохтакорлигига йўл қўйган, 28 нафари мансабга совуққонлик билан қараган. Қолган 363 нафари эса бошқа жиноятларни содир этган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”