14:25 / 18.07.2024
448

Шоҳжаҳон Жўраевга оид иш жиноят судида кўрилади

Шоҳжаҳон Жўраевга оид иш жиноят судида кўрилади
Фото: deezer.com
Kun.uz'нинг суд идораларидаги манбасига кўра, хонанда собиқ турмуш ўртоғини ҳақорат қилганликда айбланиб, суд қилинади. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси (ҳақорат) биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Иш ЖИБ Чилонзор туман судида кўриб чиқилади.

Манбанинг келтиришича, Шоҳжаҳон Жўраев жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2023 йил 7 февралдаги қарори билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасида (Ҳақорат қилиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилган ва 1,5 млн сўм жаримага тортилган. У 2023 йил 15 март куни собиқ турмуш ўртоғига Telegram орқали овозли хабар юбориб, ҳақоратлаган ҳолда унинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаган.

Бундан ташқари, Жўраев ўзининг шу каби ҳаракатларини давом эттириб, 2023 йил 12 декабр куни ҳам собиқ турмуш ўртоғи истиқомат қиладиган кўп қаватли уй ёнига бориб, уни ҳақорат қилган.

Жиноят кодексининг 140-моддасига кўра, ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш, башарти, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўллангандан кейин содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Маълумот учун, хонанда Ботир Қодиров ва марҳум санъаткор Шерали Жўраевнинг фарзандлари ўртасидаги можаро фуқаролик судида кўрилмоқда. Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг фарзанди экани ҳақидаги даъво билан, оталикни белгилашни сўраб судга ариза киритган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шоҳжаҳон Жўраевга оид иш жиноят судида кўрилади