10:20 / 19.07.2024
172

Тошкентда қурилганига уч кун бўлган автобус бекати қулаб тушди (видео)

Тошкентда қурилганига уч кун бўлган автобус бекати қулаб тушди (видео)
Кадр: Telegram
Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган “Ғалабанинг 40 йиллиги” бекати қулаб тушди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу бекат туман ҳокимлиги томонидан 15 июль куни қурилган. Ҳодисага унинг устунлари яхши мустаҳкамланмагани сабаб бўлган.

Юқоридаги ҳолат оқибатида ҳеч бир фуқаро ва йўловчига зарар етмаган бўлиб, ҳозирда масъул ходимлар томонидан бекатни қайта қуриш ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

2- ва 5-автобус саройи тасарруфида бўлган мазкур бекатда 11 дан ортиқ автобус йўналиши ҳаракатланади. Фуқаролардан хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда махсус автобус йўлакларида жамоат транспортини кутишлари сўралди.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Юнусобод туманининг “Боғишамол” кўчасида жойлашган бир қатор бекатларнинг аҳволи аянчли экани, йўловчилар автобус кутишлари учун етарли шароит йўқлиги тўғрисида хабар тарқалган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда қурилганига уч кун бўлган автобус бекати қулаб тушди (видео)