Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг давлат ташрифи якунланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Икки кунлик ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтди, уларнинг якунида етакчилар кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш тўғрисида қўшма баёнотни имзолади.
Икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилинди. Энергетика, автомобилсозлик ва тўқимачилик саноатида йирик қўшма лойиҳаларга старт берилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қирғизистон санъат усталарининг концертини томоша қилди.
Бугун етакчиларнинг мулоқоти Хивада давом этди. “Хива гиламлари” комбинатининг ишлаб чиқариш қувватлари, Made in Uzbekistan бренди остидаги маҳсулотлар кўргазмаси билан танишилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Президентлар рафиқалари билан биргаликда қадимий Хива шаҳрининг тарихий-меъморий дурдоналарини ҳам зиёрат қилди.
Ташриф тадбирлари якунлангач, Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Урганч халқаро аэропортида президент Садир Жапаров ва рафиқасини кузатиб қўйди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Шундан сўнг давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мадримов—Кроуфорд жангининг расмий постери эълон қилинди
Ўзбекистон Олимпия ўйинларида илк бор 19 спорт турида 75 та йўлланмани қўлга киритди
АҚШда Россия ҳақида хавотирли баёнот берилди
“Бахти Ташкентский” номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаевга суд ҳукми ўқилди
Бу Шомуродов учун янги имконият!
Россияда америкалик мусиқачи 13 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
2024 йилда сайёҳлар учун энг хавфли 10 та шаҳар эълон қилинди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди