
Ўзбекистон терма жамоаси 65-Халқаро математика олимпиадасида 2 та кумуш, 3 та бронза медални қўлга киритди.
Жумладан:
- Озобек Ахтамов — Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 10-синф ўқувчиси — бронза медал;
- Расулбек Ғаффаров — Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 9-синф ўқувчиси — бронза медал;
- Мадина Суюнова — Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги 96-мактабнинг 11-синф ўқувчиси — бронза медал;
- Элбек Зоҳиджонов — Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 9-синф ўқувчиси — кумуш медал;
- Тўлқин Жайловов — Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернатининг 9-синф ўқувчиси — кумуш медални қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британияда бўлиб ўтаётган Олимпиадада дунёнинг 110 та мамлакатидан 600 дан ортиқ иқтидорли ёшлар иштирок этмоқда. Олимпиада 22 июлга қадар давом этади.
Ҳозирча Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 43-ўринда. Қўшни давлатлар, жумладан, Қозоғистон - 25, Қирғизистон – 29, Туркманистон – 46 ва Тожикистон – 67-ўринда бормоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.