Фарғона вилоятида юриб кетаётган Damas’дан сакраб тушган йўловчини бошқа Damas босиб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум бўлишича, жорий йил 16 июль куни Фарғона шаҳар Қиргули мавзеси Шифокорлар кўчасида фуқаро Н.К. бошқарувидаги Damas’да йўловчи сифатида кетаётган фуқаро Д.П. автомобилнинг орқа эшигини очиб, сакраган ва қарама-қарши томонидан келаётган автомобилнинг олд қисмига келиб урилган.
Натижада Д.П. тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай касалхонада вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мадримов—Кроуфорд жангининг расмий постери эълон қилинди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистонга келди
Самарқандда хакер йигит таниқли бойларни алдаб пулларини ўзлаштирди
1 августдан автомобил давлат рақамларини бериш тартиби ўзгаради
Томас Крукс суиқасддан бир соат олдин мерган эътиборини тортган, аммо уни йўқотиб қўйишган
Наманганда пора билан “ўтириб чиқиб”, оқланган ИИБ ходими яна қамалди
Зеленский иттифоқчиларни Украина узра Россия ракеталарини уриб туширишга чақирди
Жанубий Корея овоз кучайтиргичлар орқали Шимолий Кореяга радиоэшиттиришлар узатишни бошлади