20:12 / 21.07.2024
162

Ўзбекистонда 22 июль куни ҳаво ҳарорати 41 даражага кўтарилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда 22 июль куни ҳаво ҳарорати 41 даражага кўтарилиши кутилмоқда
“Ўзгидромет” 22 июль, душанба куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра:

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-25 даража, кундузи 36-38 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 36-41 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда 22 июль куни ҳаво ҳарорати 41 даражага кўтарилиши кутилмоқда