170
Ўзбекистон ва Қирғизистон Қадамжо-Шоҳимардон йўналишидан биргаликда фойдаланишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумати туризмни ривожлантириш доирасида «Дугоба» алпинистлар лагерини тиклашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров маълум қилди, деб ёзади Gazeta.uz.
Қайд этилишича, вилоят делегацияси Қирғизистонга бориб, икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича янги режа ва лойиҳаларни белгилаб олган.
«Иккинчиси, ҳамкорликда туризмни кучайтириш ва ривожлантириш. Бунинг учун бизда энг катта ресурсларимиздан бири - Шоҳимардон бор. Бу Қадамжо-Шоҳимардон йўналишидан ҳамкорликда фойдаланиш. Қолаверса, илгари жуда ҳам машҳур бўлган «Дугоба» алпинистик лагерини биргаликда тикламоқчимиз», - деди вилоят ҳокимлиги раҳбари.
«Дугоба» тоғ лагери Қирғизистондаги Ўзбекистон анклави бўлган Шоҳимардон, шунингдек, Боткен вилоятининг Қадамжо шаҳри яқинида жойлашган. Объект арча ўрмонлари ҳамда қояли ва қорли чўққилар билан ўралган бўлиб, улар орасида Оҳунбоев (5200 м), Матереи (5010 м), Фрунзе (4550 м) ва бошқа чўққилар ажралиб туради.
1982 йилда Учқўрғон ўрмон хўжалиги ҳудудида ташкил этилган тоғ лагери Ўзбекистон ССРга узоқ муддатли фойдаланиш учун берилган. 1997 йилда «Дугоба» тоғ лагери Қирғизистонга қайтарилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди