13:23 / 23.07.2024
164

Наманган ҳокими хорижда ишлаётган ёшларга ўзларига мос иш ўринлари таклиф қилди

Наманган ҳокими хорижда ишлаётган ёшларга ўзларига мос иш ўринлари таклиф қилди
Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов чет элларда таҳсил олаётган ва ишлаётган ёшлар билан видеомулоқот қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Вилоят касаба уюшмалари кенгаши биносида бўлиб ўтган тадбирда вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва тегишли ташкилотлар мутасаддилари, хориждаги ёшларнинг ота-оналари иштирок этди.

Унда вилоят ҳокими Наманганда аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб, йил бошида хорижда юрган наманганлик мигрантлар сони 117 мингни ташкил этгани, олиб борилган амалий ишлар натижасида ҳозирда улар сони 64 минг нафар қолгани, йил охиригача яна 14 минг нафар кам даромадли мигрантларни юртга қайтариш чоралари кўрилаётганини таъкидлади.

Шунингдек, айни вақтда хорижда бўлиб турган 100 нафарга яқин ёшлар билан онлайн мулоқот қилинди. Вилоят раҳбари ҳар бирининг муаммоларини тинглаб, уларга ечим топиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Қайд этилишича, вилоят ҳокими билан онлайн суҳбатлашган ёшларнинг аксарияти Наманганга қайтиш истагини билдирган. Бунинг учун уларга мос иш ўринлари таклиф этилди, бизнес қилиш мақсади борларга кредитлар ажратилиб, қўллаб-қувватланадиган бўлди.

Мулоқот жараёнида бугунги кунда АҚШ, Англиядаги олий ўқув юртларида IT соҳасида таҳсил олаётган ёшлар ҳам ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманган ҳокими хорижда ишлаётган ёшларга ўзларига мос иш ўринлари таклиф қилди