15:33 / 23.07.2024
289

Вилоятликларни ҳақорат қилган яна бир қиз 10 суткага қамалди

Вилоятликларни ҳақорат қилган яна бир қиз 10 суткага қамалди
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Вилоятликларни ҳақорат қилган яна бир қизга маъмурий жазо қўлланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2004 йилда туғилган, Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида яшовчи С.Р. 2024 йилнинг 20 июл куни Instagram’даги саҳифасида вилоятликларни ҳақорат қилган. У тўғридан тўғри вақтида ахлоқ қоидаларини менсимаган ҳолда беҳаё сўзлар билан вилоятларда яшовчи аҳолининг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситган. Қизнинг ушбу ҳаракатлари ижтимоий тармоқ кузатувчиларининг жиддий норозилигига сабаб бўлган.

Бундан ташқари, С.Р. ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказиш учун Чирчиқ шаҳар ИИБ ХПГ профилактика инспектори келганида кўчада бақир-чақир қилиб, жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузган ҳолда майда безорилик содир этган.

С.Р. судда вилоятликларга нисбатан ҳақоратли сўзларни салбий фикр билдирган кузатувчиларига жавоб тариқасида айтиб юборганлигини, бу қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини таъкидлаган. У барчадан узр сўрашини айтган ва суддан ўзига нисбатан енгиллик беришни сўраган.

Жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судининг қарори билан С.Р. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида (Майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилган. Унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Вилоятликларни ҳақорат қилган яна бир қиз 10 суткага қамалди