21:13 / 23.07.2024
509

Сардор Раҳимхонга дуч келган питон Намангандаги ҳайвонот боғига тегишли бўлиб чиқди

Сардор Раҳимхонга дуч келган питон Намангандаги ҳайвонот боғига тегишли бўлиб чиқди
Ижтимоий тармоқларда “Вақф” фонди раҳбари ўринбосари Сардор Раҳимхонга бўғма илон ташлангани хусусида видеолавҳалар тарқалди. Наманган вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, видеодаги илон тури Наманган вилоятидаги давлат ҳисобига қўйилган “Косонсой дорбозлари” номли хусусий ҳайвонот боғига тегишли.

Ҳайвонот боғи директорининг таъкидлашича, илон видео олиш учун олиб кетилган ва кўп ўтмай қайтариб берилган. Ушбу илон сунъий боқилиши натижасида одамларга ўргатилган, ҳеч кимга ҳеч қандай зарар етказмаган.

Маълумот учун, Экология вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилган. Бунда ёввойи ҳайвонлардан цирк томошаларида фойдаланиш, жамоат жойларида олиб юриш ва сайр қилдириш, махсус қафассиз бошқа жойларга ташиш, ҳайвонлардан фойдаланган ҳолда фото ва видеотасвирларга тушириш, телекўрсатувларда ва бошқа тадбирларда ҳайвонларни намойиш этиш мақсадида олиб бориш ёки бошқа шахсларга фойдаланишга бериш, шунингдек, сотиш, совға қилишни тақиқлаш кўзда тутилган, дейилади муносабатда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сардор Раҳимхонга дуч келган питон Намангандаги ҳайвонот боғига тегишли бўлиб чиқди