Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида бир гуруҳ депутатлар томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига маърифий фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан муҳокама қилинди.
Қонун лойиҳасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси янги 59-4-модда билан тўлдирилиб, маърифий фаолиятни бундай фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан кўрсатиш ёхуд маърифий фаолиятни амалга ошириш бўйича қонунчиликда белгиланган чекловларга риоя этмаслик ҳолатлари учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Шунингдек, “Таълим тўғрисида”ги Қонун 14-1-модда билан тўлдирилиб, мазкур қўшимча ва ўзгартиришлар орқали ушбу соҳадаги фаолиятни амалга ошириш талаблари белгиланмоқда. Жумладан:
- маърифий фаолият инсонни шахсий, интеллектуал ва маънавий ривожлантириш, ижтимоий ва иқтисодий фаоллигини ошириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини намоён этиш, индивидуал салоҳияти, имкониятлари, коммуникатив қобилиятларини яхшилаш учун зарур кўникма ва малакани шакллантиришга қаратилган ҳамда давлат таълим стандартлари билан қамраб олинмайдиган фаолият тури ҳисобланиши белгиланмоқда;
- маърифий фаолиятни республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жисмоний ва юридик шахслар томонидан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган талабларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши мумкин эканлиги кўзда тутилмоқда;
- маърифий фаолиятни амалга ошириши тақиқланган шахслар доираси белгиланмоқда;
- маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби, шакллари, уни амалга ошириш талаблари ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши назарда тутилмоқда.
Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасини қабул қилиниши билан маърифий фаолиятни амалга ошириш борасидаги тартибсизликларга барҳам берилади, ноқонуний маърифий фаолият билан шуғуллаётган шахслар учун жавобгарлик кучайтирилади.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди