
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Ижтимоий тармоқларда Тошкентда ҳокими ёрдамчиси ўз онасини калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан ИИВ матбуот хизмати маълумот берди.
Хабар қилинишича, Мирзо Улуғбек туманидаги хонадонларнинг бирида 16 июль куни 1959 йилда туғилган М.И. турли хил тан жароҳатлари олган.
Ушбу ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Шунингдек, фуқаро М.И.да аниқланган тан жароҳатини оғирлик даражасини ҳамда руҳий ҳолатини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий ва психиатрик экспертиза тайинланган. Тергов давом этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар