Кадр: Telegram
Қашқадарё вилояти Косон туманида 12 яшар бола ҳеч ким йўқ пайт дўконга киргани учун дўкон эгасидан калтак еди. Бу ҳақда болалар омбудсмани хабар берди.
Маълум қилинишича, Болалар омбудсмани котибиятига Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи С.Н. (аёл)дан мурожаат келиб тушди. Мурожаатида аёл жорий йилнинг 16 июнь куни 2012 йилда туғилган ўғли О.А.ни харид учун савдо дўконига юборганини, дўкон эгаси (эркак, 1976 йилда туғилган) О.Ғ. “Нега ҳеч ким йўқ жойга кирдинг”, деб болани бошига бир неча маротаба уриб, унга тан жароҳати етказганини билдирган.
Ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув давомида Косон туманидаги савдо дўкони сотувчиси О.Ғ.га вояга етмаганни ургани учун МЖтКнинг 52-қисми 2-моддаси (енгил тан жароҳати етказиш) билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилиб, иш ҳужжатлари жиноят ишлари бўйича Косон тумани судига юборилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди