
Мажбурий ижро бюроси Балиқчи туман бўлими иш юритувига электр энергияси таъминоти корхонаси фойдасига ундирув билан боғлиқ 31 та 916,7 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари келиб тушган. Улардан 18 тасининг ижроси таъминланиб, 628,8 млн. сўм қарздорлик ундирилган.
Олиб борилаётган ижро ҳаракатлари давомида электр энергиясидан қарздорлигини тўламаган 5 нафар юридик шахсларнинг жами 400 млн. сўмдан зиёд мол-мулклари хатланди.
Жумладан, суднинг ижро ҳужжатига асосан қарздор “Чинобод реал бизнес” МЧЖдан Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси АЖга 89 млн. сўм ундирилиши кўрсатилган.
Ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида масъул давлат ижрочиси қарздор жамият вакиллари билан тушунтириш ишлари олиб борди. Қарздорлик тўланмагач, жамиятга тегишли бино-иншоотлар хатлаб қўйилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар