23:00 / 26.07.2024
319

Сариқамиш кўлининг майдони олти йил ичида 170 квадрат километрга қисқарди

Сариқамиш кўлининг майдони олти йил ичида 170 квадрат километрга қисқарди
Фото: Мадина Аъзам
Туркманистон ва Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Сариқамиш кўлининг майдони сўнгги олти йил ичида 170 квадрат километрга қисқарди. Бу ҳақда Метеожурнал нашри сунъий йўлдош тасвирларини ўрганиш натижаларига асосланиб хабар берди.

Мутахассислар 2018 йил июл ва 2024 йил июл ойидаги суратларни солиштирди. Бу вақт ичида кўлнинг майдони 4110 дан 3940 квадрат километргача, яъни 4 фоизга камайган.

Саёзликнинг сабаби 2021-2023 йиллардаги кучли қурғоқчилик экани айтилмоқда. Бу йилларда Амударё оқими қисқарди, Сариқамиш кўлини тўлдирувчи дренаж сувининг миқдори айнан унга боғлиқ. Ҳаво ҳароратининг ошиши ҳам таъсир қилган, чунки бу буғланиш миқдорини кўпайтиради.

Сариқамиш кўлининг тўртдан уч қисми Туркманистонда, тўртдан бири эса Ўзбекистонда жойлашган. Кўлнинг муҳим қисми Қоплонқир қўриқхонаси таркибига киради. Бу ерда сув фаунасининг 36 тури ва қушларнинг 90 дан ортиқ тури яшайди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, тарих давомида ушбу сув ҳавзаси ҳажмини бир неча бор ўзгартирган, баъзан эса бутунлай йўқ бўлиб кетган. Ўзининг замонавий кўринишида кўл 1960 йилларнинг бошида шакллана бошлаган, янги ерларнинг ўзлаштирилиши натижасида Сариқамиш тубига коллектор ва дренаж сувлари оқими кўпайган. 1977 йилда кўлнинг майдони 1500 кв.км., 1985 йилда эса 3200 кв.км.га тенг эди.

Қайд қилинишича, ҳудуднинг 4 фоизга қисқариши жуда муҳим эмас, аммо хавотирли.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сариқамиш кўлининг майдони олти йил ичида 170 квадрат километрга қисқарди