Хотин-қизлар учун қўшимча 2000 та давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти эълон қилинди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.
Эҳтиёжманд хотин-қизлар учун ажратилган грантнинг ҳудудлар кесимида тақсимоти қуйидагича:
Қорақалпоғистон Республикаси – 11;
Андижон – 183;
Бухоро – 112;
Жиззах – 81;
Қашқадарё – 193;
Навоий – 60;
Наманган – 165;
Самарқанд – 227;
Сурхондарё – 155;
Сирдарё – 50;
Тошкент вилояти – 177;
Фарғона – 221;
Хоразм – 110;
Тошкент шаҳри – 155.
Грант аниқ ва табиий фанлар, техника фанлари ва тиббиёт фанлари йўналишларига алоҳида ҳисобланади. Бу соҳадан ортиб қолгани қолган соҳалар учун ажратилади. Буни жадвалда аниқ кўриш мумкин.
Маълумот учун, хотин-қизлар учун ўқишга киришдаги асосий имкониятлардан бири — эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга ажратилувчи умумий квотанинг 4 фоизи миқдоридаги (2 мингта ўрин) грант ҳисобланади. Унга талабгорлар ҳам тавсияномани Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасидан олади. Тавсияномани кам таъминланган, тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, ногиронлиги бўлган ота-онанинг фарзандлари каби бир қатор тоифаларга мансуб хотин-қизлар олиши мумкин ва улар алоҳида танлов доирасида кириш имтиҳонларида қатнашади, энг юқори балл олган 2 минг хотин-қиз тавсиянома асосида грантга ўқишга қабул қилинади.
Тавсиянома фақат биринчи йўналишга ва фақат таълимнинг кундузги шакли учун ўтади. Тавсияномаси бор хотин-қизлар ҳам 5 та йўналишга ҳужжат топшира олади. Уларнинг баллари аввало умумий абитуриентлардан ташқари, тавсияномалилар учун алоҳида ҳисобланади ва энг юқори балл тўплаганлар имтиёз билан талабаликка қабул қилинади, етарли балл тўплай олмаганлар эса бошқа абитуриентлар каби умумий танловда қатнашади ва баллига қараб талаба бўла олиши ёки бўла олмаслиги мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди