Фото: Ижтимоий тармоқлар
Тармоқларда “Royal” савдо белгисидаги анор шарбатлари таркибида инсон саломатлиги учун хавфли моддалар борлигига оид хабарлар тарқалди. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси матбуот хизмати бу борада ўз ўрганишлари натижаларини маълум қилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, “Royal” анор ичимликларининг тамғаланиши (маркировка) бўйича UzTR.490-022:2017 “Озиқ-овқат маҳсулотларини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламенти”нинг 8-, 36-, 53- ва 58-бандлари талабларига номувофиқлиги аниқланган.
Лаборатория хулосасига кўра, маҳсулот таркибида “Azorubin, E 122” моддаси белгиланган меъёрдан ортиқ экани маълум бўлган.
“UzTR.490-022:2017 “Озиқ-овқат маҳсулотларини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент”нинг 36-бандига мувофиқ, таркибида ранг берувчилар (E122 azorubin, E сариқ хинолин, FCF E110 сариқ “қуёш ботиши”, AC E129 қизил мафтункор, 4Р E124 понсо ва E102 тартразин) мавжуд бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари учун “Таркибида ранг берувчи (ранг берувчилар) мавжуд, улар болаларнинг фаоллигига ва диққатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин” деган огоҳлантирувчи ёзув ёзилиши керак”, – дейилади расмий изоҳда.
Инспекция, юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, инспекция бир қанча қонунлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларини бажармаслик қонунбузилишига олиб келишини эслатган.
Аввалроқ Қирғизистон ва Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида анор таъмли ичимликларнинг бир қанча турлари, хусусан Royal савдо белгиси остидаги ичимликлар сотувдан чиқарилаётгани хабар қилинганди.
Бу хабарлар ортидан, июл ойи бошида Ўзбекистон Санитария-эпидемиология қўмитаси Афғонистонда ишлаб чиқарилган aнор таъмли ичимлик қайта текширувдан ўтказилишини маълум қилганди. Санэпидқўмга кўра, маҳсулотнинг ҳар бир партияси республикага олиб кириш вақтида текширувдан ўтказилган ва таркибида зарарли моддалар аниқланмаган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”