12:23 / 02.08.2024
63

Қириғистондан олиб келинган кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

Қириғистондан олиб келинган кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди
Кадр: Telegram
Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Қирғизистондан контрабанда йўли билан олиб келинган кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди.

Қайд этилишича, ДХХнинг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона идоралари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Олабуқа туманида яшовчи 39 ёшли фуқароси ҳамда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи, 1980 ва 1998 йилларда туғилган икки нафар шахс ўзаро келишган ҳолда Қирғизистондан Ўзбекистонга айланма йўллар орқали олиб кирилган 16 минг 800 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 36 минг долларга сотган вақтларида қўлга олинган.

Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса Шайхонтоҳур туманида яшовчи 42 ёшли фуқаронинг ёни ва автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда 15 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Шунингдек, унинг таниши бўлган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган 46 ёшли шахснинг Учтепа туманидаги яшаш хонадони кўздан кечирилганда, 2967 дона “Регапен” дори воситаси борлиги маълум бўлиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

ДХХ Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона—Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган Nexia русумли автомашина Сергели тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда Фарғона шаҳрида яшовчи 35 ёшли фуқарога тегишли 1400 дона “Регапен”, 30 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи 35 ёшли шахснинг Lacetti русумли автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унда 6034 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур фуқаронинг яшаш хонадонидан ҳам 2800 дона “Регапен” дори воситалари олинган.

Таъкидланишича, барча ҳолатларда мусодара қилинган кучли таъсир қилувчи дори воситалари Қирғизистондан Ўзбекистонга контрабанда йўли билан олиб келинган. Ҳозирда ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қириғистондан олиб келинган кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди