Фото: Uzbekistan Airports
Франциянинг CMA CGM Air Cargo транспорт-логистика авиакомпанияси 5 август куни Чженчжоу—Навоий—Париж йўналиши бўйича илк парвозини амалга оширди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, самолёт маҳаллий вақт билан соат 06:27 да Навоийга қўнган. Анъанага кўра, юк ташувчи самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинган.
Чженчжоудан Парижга мунтазам рейслар Навоийда техник тўхташ билан ҳафтасига беш марта Airbus А350 юк ташувчи самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.
CMA CGM Air Cargo штаб-квартираси Парижда жойлашган йирик француз юк авиакомпанияси, 2021 йилда CMA CGM транспорт гуруҳининг авиация шўбаси сифатида яратилган.
Февраль охирларида “Ўзавиация” агентлиги Қирғизистоннинг Теz Jert авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга оширишга рухсатнома берилганини эълон қилганди. Апрель ойида эса Қирғизистон Ўшдан Ўзбекистон шаҳарларига авиақатновларни йўлга қўйиши мумкинлиги айтилган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди