Фото: Олий суд
“Саидазиз медгородок” номи билан танилган Саидазиз Саидалиев 20 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда 5 август куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судидан Kun.uz хабар бермоқда.
Саидалиев товламачилик, фирибгарлик, жиноий уюшма ташкил этиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, безорилик, пора беришда иштирок этиш жиноятлари содир қилган деб топилди.
У жазони умумий колонияда ўташи белгиланди.
Суд мажлисида яна 28 кишига нисбатан ҳукм ўқилмоқда. Бу ҳақда тез орада хабар берилади.
Саидазиз Саидалиев қўлга олингани ҳақида пойтахт ИИББ 2023 йил 2 декабр куни маълум қилганди.
Айбловга кўра, 37 ёшли Саидалиев спорт билан шуғулланган жисмонан бақувват шахсларни ўз атрофига тўплаб, қатор жиноятларни содир этган. Хусусан, қарздорлик ва бошқа муаммолари бўлган шахсларнинг муаммоларини қонунни четлаб ўтган ҳолда ҳал қилиб бериш эвазига моддий жиҳатдан манфаатдор бўлиш, таҳдидлар йўли билан пул маблағларини ноқонуний қўлга киритиш, безорилик ва тамагирлик ҳолатлари шулар жумласидан.
Ўтган йили ноябр-декабр ойларида “кўча олами” вакиллари экани айтиладиган бошқа қатор шахслар ҳам ушланди. Июл ойида “Бахти Ташкентский” номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев 20 йилга озодликдан маҳрум этилганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”